«диёра келдиёрова» тегли мақолалар


«Диёра Келдиёровадек спортчи бўламан дерди» — Сергелидаги ЙТҲда ҳалок бўлган 9 ёшли қизалоқнинг онаси
17 ноябрь 2024, 20:34

«Диёра Келдиёровадек спортчи бўламан дерди» — Сергелидаги ЙТҲда ҳалок бўлган 9 ёшли қизалоқнинг онаси

Сергелида 19 сентябрь куни BYD автомобили тезлик чекловини бузиб, мактабдан қайтаётган 9 ёшли Солиҳа Лутфуллаевани уриб юборганди. Ҳодиса оқибатида қизалоқ вафот этган. Бутунжаҳон ЙТҲ қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан «Газета.uz» Солиҳанинг онаси — Нигора опа билан бирга уни ёдга олди.

Диёра Келдиёрова катта лейтенант бўлди, Улуғбек Рашитов ва Светлана Осипова эса — лейтенант
30 август 2024, 19:44

Диёра Келдиёрова катта лейтенант бўлди, Улуғбек Рашитов ва Светлана Осипова эса — лейтенант

Мудофаа вазири Париж Олимпиадаси совриндори бўлган дзюдочи Диёра Келдиёровани «катта лейтенант», таэквондочилар Улуғбек Рашитов ва Светлана Осиповани эса «лейтенант» унвонлари билан тақдирлади. Қизларга, шунингдек, «Тўмарис» кўкрак нишони ҳам берилди.

Диёра Келдиёрова — стереотиплар, кўйлак киймагани учун танқид ва қайнонасининг қўллови ҳақида
30 август 2024, 18:14

Диёра Келдиёрова — стереотиплар, кўйлак киймагани учун танқид ва қайнонасининг қўллови ҳақида

Дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова Parda podcast лойиҳасига берган интервьюсида аёл спортчи бўлиш қийинчиликлари, жамиятдаги стереотиплар ва шахсий чегара ҳақида гапирди. У, шунингдек, ўзининг қизлик ва келинлик оиласидан бирдек қўллаб-қувватлов олганини таъкидлади.

Диёра Келдиёрова гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакил бўлди
23 август 2024, 10:22

Диёра Келдиёрова гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакил бўлди

Дзюдо бўйича 2024 йилги Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди.

«Аёллар овқат пишириб, уйда ўтириши керак, деган гаплар менга доим мотивация берган» — Диёра Келдиёрова
7 август 2024, 12:26

«Аёллар овқат пишириб, уйда ўтириши керак, деган гаплар менга доим мотивация берган» — Диёра Келдиёрова

Париж Олимпиадасида олтин медаль олган Диёра Келдиёрова ва унинг мураббийи Марко Шпитка Халқаро дзюдо федерациясига интервью берди. Мураббий узоқ йиллик машғулотлар, япониялик Абэга қарши жанг ҳақида сўзлади. Диёра эса турмуш ўртоғининг қўллови, келгуси режалари ва бошқалар тўғрисида айтиб ўтди.

«Унинг ўрнида бўлганимда мен ҳам йиғлардим». Диёра Келдиёрова — Ута Абэнинг мағлубиятдан кейинги реаксияси ҳақида
31 июль 2024, 17:47

«Унинг ўрнида бўлганимда мен ҳам йиғлардим». Диёра Келдиёрова — Ута Абэнинг мағлубиятдан кейинги реаксияси ҳақида

Дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова сўнгги 5 йил ичида илк бор мағлуб бўлган рақиби Ута Абэнинг ўрнида ўзи ҳам йиғлаган бўлишини айтди. Унинг сўзларига кўра, дзюдочилар Олимпиадага чиқиш ва ғалаба қозониш учун катта куч сарфлайди, эрталабдан кечгача машқ қилади, шахсий ҳаётини унутади.

Диёра Келдиёрова ўзбекистонликлардан Ута Абэ манзилига негатив изоҳ ёзишни тўхтатишни сўради
29 июль 2024, 21:36

Диёра Келдиёрова ўзбекистонликлардан Ута Абэ манзилига негатив изоҳ ёзишни тўхтатишни сўради

Дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова ўзбекистонликлардан рақиби Ута Абэ ҳақида ҳақоратомуз фикрлар ёзишни тўхтатиш ва барчага ҳурмат кўрсатишни сўради. Аввалроқ 5 йил мағлубиятга учрамаган япониялик спортчи Келдиёровага ютқазганида, нега йиғлаб юборганини тушунтирганди.

«Ўзбекистондаги аёллар ҳаётини ўзгартириш менинг миссиям» — Диёра Келдиёрова Олимпиададаги ғалабаси ҳақида
29 июль 2024, 14:19

«Ўзбекистондаги аёллар ҳаётини ўзгартириш менинг миссиям» — Диёра Келдиёрова Олимпиададаги ғалабаси ҳақида

Париж олимпиадаси чемпиони дзюдочи Диёра Келдиёрова ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У олтин медали Ўзбекистонда аёл спортчиларга катта йўл очишига ишонч билдирди. Шу билан бирга, Ўзбекистондаги аёллар ҳаётини ўзгартириш унинг миссияси эканини таъкидлади.

Президент дзюдочи Диёра Келдиёровани Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади
29 июль 2024, 06:17 1

Президент дзюдочи Диёра Келдиёровани Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев дзюдочи Диёра Келдиёровага қўнғироқ қилиб, уни Париждаги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритгани билан табриклади. Спортчи ўзининг ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

Париж-2024: Дзюдочи Диёра Келдиёрова Олимпиада чемпиони бўлди
28 июль 2024, 21:45

Париж-2024: Дзюдочи Диёра Келдиёрова Олимпиада чемпиони бўлди

Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича Париж олимпиадасининг олтин медалини қўлга киритди. У терма жамоага илк медални тақдим этиш билан бирга ёзги олимпиада ўйинлари тарихида совриндор бўлган биринчи ўзбекистонлик аёл спортчи бўлди.

Париж-2024: «Финалдан анча олдинги финал». Дзюдочи Диёра Келдиёрова япониялик олимпиада чемпионини мағлуб этди
28 июль 2024, 16:31

Париж-2024: «Финалдан анча олдинги финал». Дзюдочи Диёра Келдиёрова япониялик олимпиада чемпионини мағлуб этди

Париж олимпиадасининг дзюдо бўйича баҳсларида Диёра Келдиёрова амалдаги жаҳон ҳамда Токио Олимпиадаси чемпиони япониялик Ута Абэни мағлуб этди. 2019 йилдан бери жаҳон турнирларида енгилмаган Ута кўзда ёш билан мусобақани тарк этди. Диёра Келдиёрова эса яна бир рақибини енгиб, ярим финалга чиқди.

Диёра Келдиёрова яна жаҳон чемпионатида кумуш медаль олди. Унинг финалгача бўлган йўли
20 май 2024, 18:26

Диёра Келдиёрова яна жаҳон чемпионатида кумуш медаль олди. Унинг финалгача бўлган йўли

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова иккинчи марта жаҳон чемпионатида кумуш медалга эга чиқди. У финалда азалий рақиби италиялик Одетт Гюффридага мағлуб бўлди. Диёранинг чемпионатдаги баҳслари ҳақида батафсил танишинг (фото, видео, статистика).

Ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова «Катта дубулға» турнирида бронза медалини қўлга киритди
23 июнь 2023, 19:52

Ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова «Катта дубулға» турнирида бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова Улан-Баторда (Мўғулистон) «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда БАА вакили Хорлодои Биршелтни мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритди.

Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медаль олди
9 май 2023, 09:50

Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медаль олди

Доха шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Диёра Келдиёрова кумуш медаль ва Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги рейтинг очколарини қўлга киритди.

Диёра Келдиёрова Тбилисидаги «Катта дубулға» турнирида олтин медални қўлга киритди
25 март 2023, 09:55

Диёра Келдиёрова Тбилисидаги «Катта дубулға» турнирида олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова Тбилисида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Дистрия Красничини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича Осиё чемпиони бўлди
4 август 2022, 21:46

Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича Осиё чемпиони бўлди

Нур-Султонда бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова олтин, Муҳриддин Тиловов ва Нилуфар Эрмаганбетова бронза медалини қўлга киритди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг